«халқ демократик партияси» тегли мақолалар


Дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарликни кучайтириш таклиф этилмоқда
15 ноябр 2023, 13:02 1

Дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарликни кучайтириш таклиф этилмоқда

Халқ демократик партияси фракциясининг йиғилишида дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Жазо чоралари қатъий белгиланган бўлсада, ушбу тоифадаги жиноятлар сони йилдан йилга кўпайиб бораётгани айтилган.

Букмекерлик фаолиятини қонуний тартибга солиш таклиф қилинди
8 сентябрь 2021, 19:27

Букмекерлик фаолиятини қонуний тартибга солиш таклиф қилинди

ХДП фракциясининг навбатдаги йиғилишида букмекерлик фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш масаласи муҳокама қилинди. Бир қатор қонунларга букмекерлик фаолиятини амалга ошириш механизмларини назарда тутувчи нормалар киритиш таклиф этилди.

Фуқароларнинг иқтисодий ҳолати, ижтимоий кайфияти жарималар миқдори ошишига тайёр эмас — ХДП
24 август 2021, 12:27 1

Фуқароларнинг иқтисодий ҳолати, ижтимоий кайфияти жарималар миқдори ошишига тайёр эмас — ХДП

Халқ демократик партияси Ўзбекистонда 1 сентябрдан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори ошишига муносабат билдирди. Қайд этилишича, ойлик оширилиши билан бир вақтда базавий ҳисоблаш миқдори ва тўланадиган жарималар ҳажми ошиши жамоатчилик орасида саволлар туғдиряпти. «БҲМнинг ошиши тор доирадаги қатламга манфаатли бўлиши мумкин, аммо жарималар ошиши барчага бирдек қийинчилик туғдириши мумкин», — дейилади партия муносабатида.

«Бизнинг мақсадимиз битта — президентлик сайловларида ғолиб бўлиш» — ХДП раиси
9 август 2021, 10:16

«Бизнинг мақсадимиз битта — президентлик сайловларида ғолиб бўлиш» — ХДП раиси

Халқ демократик партияси раиси Улуғбек Иноятов партиянинг мақсади ҳукуматни эгаллаш, яъни президентлик сайловларида ғолиб бўлиш эканлигини билдирди. Унинг таъкидлашича, сайловларда халқ аёлларга кўпроқ овоз беради. «Ана шу нуқтайи назардан биз номзодимизни тўғри танладик, деб ўйлайман. Бу бизнинг сайловларда ғалаба қозонишимизда бир қадам бўлди, деб ҳисоблайман», — дейди у.

«Мен фақат аёл эканлигим учун номзод бўлмадим» — Мақсуда Варисова
7 август 2021, 14:28 1

«Мен фақат аёл эканлигим учун номзод бўлмадим» — Мақсуда Варисова

Президент сайловларида ХДП номзоди сифатида қатнашиши кутилаётган Мақсуда Варисова сайловда ғалаба қозонса, аввало ишсизлик ва бандлик соҳасида ислоҳотлар қилишини таъкидлади. Унинг таъкидлашича, президентликка номзодлар орасида аёл кишининг бўлишига гендер тенглик тамойили сабаб эмас. «Халқ орасидан чиққан оддий бир она, оддий бир аёл бўлганим сабабли ҳам, халқимизни қийнаб турган муаммоларни қуйидан билганим учун ҳам мени танлашди, деб ўйлайман», — деди у.

Бир гуруҳ шахслар ХДП депутатини калтаклади
25 май 2021, 14:31

Бир гуруҳ шахслар ХДП депутатини калтаклади

Сурхондарёнинг Бойсун туманида бир гуруҳ шахслар Халқ демократик партияси вилоят кенгаши депутатини калтакладилар. ХДП ушбу ҳодиса бўйича «суриштирув ишлари бошланганига бир ярим ойдан ошган бўлса-да, ҳамон муайян бир хулосага келинмагани» ни маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг